Воқеликка айланаетган ғоялар

+99871 120-02-02

Қайтариладиган Лизинг

Молиялаштириш суммаси

$10,000 - $1,900,000 (лойиҳа кўриб чиқилаётган санага ЎзР МБнинг расмий курси бўйича сўмдаги эквиваленти, бунда $600,000 дан ортиқ миқдордаги лизинг битимларини маъқуллаш ёки рад этиш бўйича узил-кесил қарор компания Директорларининг Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинади)

Мақбул лизинг объекти

Иқтисодиётнинг барча секторларидаги кичик корхоналар учун, ишлаб чиқариш мақсадларида ва ишбилармонлик фаолияти учун янги, фойдаланувда бўлган ва реставрация қилинган ускуналар, механизмлар, транспорт воситалари ва кўчмас мулкнинг барча турлари, “Салбий Рўйхат” бандида кўрсатилганлари бундан мустасно. Лизинг олувчи фойдаланувда бўлган ва реставрация қилинган ускуна, транспорт воситаси ва ихтисослашган техника бўйича мустақил баҳолаш компаниясининг ҳисоботини Компанияга тақдим этиши зарур.

Молиялаштириш улуши

-            Сотиб олинаётган лизинг объекти умумий қийматининг 100 фоизи; ёки

-            сотиб олинаётган лизинг объекти умумий қийматининг 70 фоизи (Лизинг олувчи томонидан лизинг объекти умумий қийматининг 30 фоизи миқдорида улушли иштирок олинган ҳолатда)

Имтиёзли давр

6 (олти) ой. Имтиёзли давр давомида Лизинг олувчи ойига асосий қарз умумий суммасининг камида 0,5 фоизини тўлайди.

Фоиз ставкаси

Ўртача йиллик 28% (қолдиққа ҳисоблаб ёзиш)

Гаров таъминоти

Лойиҳа бўйича гаров таъминотининг миқдори лизингни молиялаштириш суммасининг камида 50%ни ташкил этиши керак. Кўчмас мулк ёки ускуна; ёки банк кафолатлари; ёки кафилликлар; ёки кўчар мулк (техника, транспорт воситаси) кўринишидаги гаров суммаси.

Лизинг даври

Камида 1 йил ва кўпи билан 5 йил

Тўловлар

Миллий валютада

Салбий Рўйхат

Компания ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш; тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган; қимор бизнесига қаратилган лойиҳаларни молиялаштирмайди; шунингдек 7 йилдан ошувчи, фойдаланувда бўлган, реставрация қилинган ускуналар ҳамда 5 йилдан ошувчи транспорт воситаси ва ихтисослашган техника билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштирмайди.

Қайтариладиган лизингда лизинг олувчининг бирламчи ва асосий йўлдош харажатлари

Комиссия

Лизингни молиялаштириш суммасининг 1,5 фоиз

Банк комиссиялари

Банк комиссиялари уларнинг лойиҳани молиялаштириш ишлари амалга оширилаётган банк томонидан олинишига қараб лизинг олувчи томонидан қопланади.

Лизинг олувчининг улушли иштироки

Лизинг объекти умумий қийматининг 30 фоизи (Лизинг берувчи томонидан лизинг объекти қийматининг 70% молиялаштирилган тақдирда)

Оралиқ тўловлар

Лизинг олувчи лойиҳа бўйича ҳар қандай, қисман тўланган (лизинг объекти учун) сумма учун белгиланган ставка бўйича фоизларнинг кундалик калькуляцияси асосида оралиқ лизинг тўловларини лойиҳа бўйича молиялаштириш очилган санадан, яъни Етказиб берувчи фойдасига қилинган тўлов санасидан бошлаб, лизинг бошланган санагача тўлайди.

Суғурта

Лизинг/гаров объектини суғурта қилиш – лизинг/гаров объектининг тури ва суғурта компаниясининг шартларига қараб йилига шартнома/келишилган қийматининг ўртача 0,15%.