Воқеликка айланаетган ғоялар

+99871 120-02-02

Лизинг олувчи учун талабалар

Камида 2 йил фаолият кўрсатган ва қуйидаги мулкчилик шаклларига эга бўлган юридик шахслар "Uzbek Leasing International А.О." компаниясининг мижозлари бўлиши мумкин:

  • Масъулияти Чекланган Жамиятлар,
  • Жамоа ва Қўшма Корхоналар,
  • Акциядорлик Жамиятлари (давлатнинг устав капиталидаги улуши 25%дан ортиқ бўлмаслиги керак),
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи Чет Эл Корхоналари ва хорижий компанияларнинг шўъба корхоналари.

Мижозларнинг молиявий ҳолатига қўйиладиган талаблар:

  • Зарар кўраётган компаниялар кўриб чиқилмайди;
  • Ускуна етказиб бериш бўйича Шартнома умумий қийматининг камида 50% миқдоридаги кўчмас мулк кўринишидаги гаров таъминоти;
  • Банк Кафолати, Мижоз / Лизинг олувчи дефолтга учраганида Ишлаб чиқарувчи ускуналарни ортга қайта сотиб олиши Кафолати ҳамда учинчи шахсларнинг эҳтимолий Кафиллиги каби лизинг таъминоти бўйича Қўшимча Кафолатлар кўриб чиқилади.

Лизинг предмети

«Uzbek Leasing International А.О.» компаниясида тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиладиган ва қуйидаги талабларга жавоб берувчи мулк лизинг предмети бўлиши мумкин:

  • Ускуна сифатли бўлиши ва сотувчининг кафолатига эга бўлиши лозим.
  • Ускуна емирилишга чидамли ва демонтаж қилинадиган бўлиши керак.
  • Ускуна бозорда талабга эга бўлиши зарур. У ноёб бўлмаслиги лозим.
  • Ходимларимиз лизинг предметидан фойдаланиш жараёнини мунтазам равишда мониторинг қилиш имкониятига эга бўлиши керак. Агар ходимларнинг лизинг предметини бориб кўриш ва текшириш имконияти чекланган бўлса, лойиҳа кўриб чиқилмайди.

Қўшимча шартлар

Ишонч, лизинг олувчи компаниянинг шаффофлиги ва ҳамкорликка тайёрлиги лизинг лойиҳаси бўйича ишлашнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Кўп ҳолларда лизинг компаниясининг ходимларига корхонанинг молиявий аҳволи тўғрисида биргина баланс асосида хулоса чиқариш қийин бўлади. Лизинг лойиҳасининг истиқболли эканини таҳлил қилиш учун пул оқимларининг ҳаракати, хомашё манбалари, сотиш бозорлари ва ҳоказолар ҳақида батафсилроқ маълумот зарур. Биз мижозларимиз томонидан кўрсатиладиган ишончни қадрлаймиз ва ўз томонимиздан лизинг олувчилардан олинадиган маълумотларнинг тўлиқ махфийлигини кафолатлаймиз.

ДИҚҚАТ — САЛБИЙ ВАРАҚА:

  • ҳарбий техника ва қурол-яроғ;
  • пул ютуғи чиқадиган ўйин автоматлари ва казинолар учун мўлжалланган ускуна;
  • спиртли ичимликларни қуйиш учун мўлжалланган ускуна;
  • тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ускуна.