Воқеликка айланаетган ғоялар

+99871 120-02-02

Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексидаги ўзгаришлар

Uzbek Leasing International А.О.» Қўшма Корхона шаклидаги Акциядорлик Жамияти амалдаги қонунчилик талабларидан келиб чиқган ҳолда қуйида кўрсатилган солиқлар юзасидан қонунда ўрнатилган тартибда тегишли солиқ органларига ҳисоботларни ўз вақтида топширишингизни илтимос қилади.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 425-моддаси 2-қисмига биноан кўчмас мулк ижарага берилган тақдирда, ижарага берувчи солиқ тўловчи деб эътироф этилади. Бунда молиявий ижара (лизинг) шартномасига мувофиқ молиявий ижарага (лизинг) берилган (олинган) кўчмас мулк объектлари бўйича ижарага олувчи (лизинг олувчи) солиқ тўловчи деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 431-моддасида солиқни ҳисоблаб чиқариш ва солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби белгиланган.