Воқеликка айланаетган ғоялар

+99871 120-02-02

«Тараққиёт стратегияси» марказида «Ўзбекистон Республикасида Ислом молиясини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилди


   “Тараққиёт стратегияси” маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури, Ислом тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ва хорижлик экспертлар, мутахассислар, хусусан Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, БМТ Тараққиёт дастурининг мамлакатимиздаги доимий вакили Матилда Димовска ва Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳусан Ҳасанов ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар молия соҳасини янада такомиллаштириш ва бу жараёнда халқаро тажрибаларни ўрганиш ҳамда қўллашга кенг йўл очганини таъкидлади.

Давра сухбати давомида қайд этилганидек, бугун дунё молия бозорида исломий молиялаштириш ғоятда долзарб манбага айланиб бормоқда. Буни исломий молиялаштириш сабаб ҳар йили 15-20 фоиз ўсишга эришаётгани ҳам тасдиқлайди. Исломий банклар хизматлари жаҳон бўйича 400 дан ортиқ молия институти томонидан амалиётда қўлланиб келинмоқда, унинг йиллик айланмаси 800 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Шунингдек тадбирда Ўзбекистон Республикасида Ислом молиясини ривожлантириш истиқболлари”, “Ўсиш ва инновация имкониятлари”, “Энг яхши глобал ва минтақавий амалиётлар”, “Ўзбекистонда Ислом молиясини жорий этишнинг ҳуқуқий ва институционал жиҳатлари”, “Ислом молиясини жорий этиш бўйича Малайзия тажрибаси: муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Манбаа: http://uza.uz